“ПСЖ” жамоаси сардори Тиаго Силва “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Париж жамоасига ўтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Албатта, у кучли ўйинчи, бизга келиб қўшилганида яхши бўларди. У дунёдаги энг зўри. Агар жамоа уни сафига қўшиб олмоқчи бўлса, биз фақатгина бундан хурсанд бўламиз.

Роналду истаган жамоасига ўтиши мумкин. Аммо “ПСЖ” ўзгача. Чунки унда чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш каби орзу-умид бор.

Ўйлайманки Роналду “ПСЖ”га келади. У француз тилида мендан кўра яхши гапиради. Агар у жамоамизга келиб қўшилса, алоқа қилишимиз қийин бўлмайди”, – деди Силва.