Испания чемпионатининг 11-тур доирасида ўтган “Барселона” ва “Вильярреал” жамоалари ўртасидаги учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган ўйин 3:0 ҳисобидаги натижа билан ниҳоясига етди. Ўйинда Неймар дублга эришди, Луис Суарес эса пеналтидан тўп киритди.

“Барселона” учрашувдан сўнг 27 очкога эга бўлди ва чемпионат пешқадамига айланди. Уни изма-из бир ўйин кам ўтказган “Реал” қувиб келмоқда. 20 очкога эга “Вильярреал” эса бешинчи ўринда бормоқда.

Испания чемпионати, 11-тур
“Барселона” (Барселона) — “Вильярреал” (Вильярреал)
Голлар: Неймар, 60 (1:0); Суарес, 70 (2:0, пен); Неймар, 85 (3:0).