Режиссёр Ридли Скоттнинг “Марслик” кинофильми унинг энг кассабоп фильмига айланиб, АҚШ прокатида ўтган ҳафта 9.3 млн доллар ишлади ва учинчи ўринни қозонди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри ёзмоқда.

АҚШда фильм жами 197.1 млн доллар тўплай олди. Шу тариқа, у Скоттнинг илгариги рекордидан – “Гладиатор” (187.7 млн доллар) фильмидан ўзиб кетди.
Халқаро прокатда “Марслик” 458.5 млн доллар тўплади.

АҚШ прокатида ўтган ҳафта биринчи ўринни Жеймс Бонд туркумининг навбатдаги фильми “Спектр” 73 млн доллар билан эгаллади. У “007” франшизанинг бу борадаги иккинчи натижасини қайд қилди: “Скайфолл” координаталари” (2012) 88.4 млн доллар тўплашга муваффақ бўлган эди.