2020 йилга қадар Ўзбекистонда 16та юқори самарадор буғ-газ энергия қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Рустам Азимов Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро молия форуми чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, ҳар бир қурилманинг қуввати 500 мВтни ташкил қилади. Қурилиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Уларнинг модернизацияси йирик халқаро асбоб-ускуна етказиб берувчилар – Hitachi, Kawasaki ҳамда Япониянинг яна бир қатор компаниялари ёрдамида, Япония халқаро ҳамкорлик жамғармасининг (JICA) моддий кўмагида амалга оширилади.