Европанинг Airbus авиасоз концерни 32та улкан узоқ магистраллари A380 авиалайнерини сотиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда концерн операцион директори Жон Лихи Дубайда бўлиб ўтган халқаро авиасалонда айтиб ўтди.

The Financial Times нашрининг ёзишича, шартнома яқин 2 ой ичида имзоланади. Буюртмани икки йирик компания ўзаро бўлишиб олади; уларнинг номи ошкор қилинмаяпти.
A380 дунёдаги энг сиғимли самолёт саналади. Унинг бортига 800 йўловчи сиғади.

Уни лойиҳалаштиришга Airbus 15 млрд доллар сарфлади. Жорий йилда концерн A380ларнинг двигателларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди. Лихининг сўзларига кўра, бу масала 2016 йилдан эрта ҳал бўлмайди.