Австралиянинг Виктория штатида "дунёнинг энг қари кўппаги" яшаётгани аниқланди. Бу ҳақда Metro нашри маълум қилган.

Ушбу жониворнинг неча ёшга киргани аниқ эмас.

Мэгги лақабли, австралия келпи зотига мансуб ушбу итнинг хўжайини томонидан айтилишича, унинг ёши 30дан ошган (200 ёшли инсонга тенг).

Мэгги айни вақтда кунларини ҳовлида мудраш ва ўз хўжайини Брайан Маклареннинг ёнида фермани айланиш билан ўтказмоқда.

Унинг ёши нечадалигини исботлаш иложсиз, унга тегишли ҳужжатлар йўқолган.

Ветеринар Жек Эйерби Мегги чиндан ҳам айтилган ёшга кирган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. У ветеринария эришган ютуқлар бунга имкон беришини қўшимча қилиб ўтган.

Шу вақтгача, 1939 йилда 29 ёшида ўлган Блюи лақабли австралия пастушьяси дунёнинг энг кўп умр кўрган ити сифатида қайд этилганди.