Британия терроризмга қарши кураш учун махсус хизматлар ходимлари сонини оширмоқчи

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 1543

Британия молия канцлери Жорж Осборн мамлакатда махсус хизматлар ходимлари сонининг сезиларли даражада оширилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

“Тасдиқлашим мумкинки, келгуси беш йилликда биз террористик суиқасдларни таъқиб, таҳлил ва бартараф қилувчи барча разведка хизматлари ходимлари сонини жиддий равишда оширамиз”, - деди Осборн. Унинг қўшимча қилишича, барча батафсил маълумотлар 23 ноябрь куни Британия бош вазири Дэвид Кэмерон томонидан маълум қилинади.
Яқинда ҳукуматга махсус хизматларга янги имкониятлар, жумладан, интернет-фойдаланувчилари ташриф буюрадиган веб-саҳифаларни кузатиш ҳуқуқини тақдим этадиган қонун лойиҳаси тақдим этилган эди.

“Уруш, жосуслик ва терроризмнинг хусусиятлари ўзгармоқда, биз ҳам улар қатори ўзгаришимиз лозим. Замонавий ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган интернет душманларга ҳар доим бизга қарши янги ҳаракат чораларини тақдим этади. Шу боис биз террористлар ва эсктремистик ғоялардан юзага келаётган таҳдидларга қарши юзма-юз чиқишимиз шарт”, - деди Осборн.

Канцлер сўзларига кўра, Синайда Россия йўловчи самолёти билан содир бўлган фожиа шу каби чораларни зудлик билан қабул қилиш ҳақида оғриқли тарзда огоҳлантиради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20630 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 71099 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38023 Lifestyle
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 52 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 755 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 588 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 714 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 947 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1574 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар