Буюк Британияда яшовчи автомобил эгаси тезликни тақиқланган ҳудудда тезликни меъёридан оширгани учун судланди ва унга 2 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар қилган.

Нашрнинг маълум қилишича, Нортгемптон полицияси 42 ёшли ҳайдовчи Шон Дэвиснинг мобил телефонидан у ўз машинасини соатига 192 мил тезликда (соатига 309 км) бошқаргани акс этган видеоёзувни топишган.

Қоидабузар ўз айбини тан олган ва ўзи томонидан бошқа ҳайдовчилар ҳамда пиёдалар ҳаётига таҳдид қилинганига иқрор бўлган.

Унга нисбатан 24 ойлик қамоқ жазоси белгиланган ҳамда у 10 йилга автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган.