Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида истиқомат қилувчи киши янги сотиб олган LaFerrari русумли машинасида харидидан бир неча дақиқа ўтибоқ, аварияга учради. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, ушбу автомобилчи спорткарни бошқара олмаган ва бир қанча машиналарни туртиб ўтган.

Гувоҳларнинг айтишича, у ўз ишидан умуман афсусланмаган ва 1 млн еврони совуришидан оғринмаган.

Қайд этилишича, Ferrari компанияси атиги 499та LaFerrari спорткарини ишлаб чиқарган.

Модель гибридли куч қурилмасига эга бўлган бу спорткар агрегатлари 950 от кучини беришга қодир ҳисобланади. У 3 секундда 100 км/соат тезликка эришади.