Бурунди пойтахти аҳолиси қатағондан қўрқиб, шаҳарни ташлаб кетмоқда

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 3839

Бурунди пойтахти Бужумбури шаҳри аҳолиси қатағонлар бошланиши хавфи туфайли шаҳардан бош олиб чиқиб кетмоқда. Улар зудлик билан ўз уйларини тарк этишмоқда ва ўзлари билан фақат зарур юкларни олишмоқда.

Бунга 6 ноябрь куни мамлакатдаги энг машҳур инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Пьер Мбонимпанинг ўғли ўлдириб кетилганидан сўнг, ҳукумат шаҳар бўйлаб кенг миқёсдаги текширувлар бошланиши ва ноқонуний қурол сақлаётгани аниқланган шахслар "миллат душмани" сифатида эълон қилиниши ҳақида маълум қилгани сабаб бўлди.

"Қўрқамизки, ҳарбийлар одамларни суд-сўроқсиз отиб ташлашни бошлашади", деб ўз хавотирларини билдирган бужумбураликлардан бири Франс Пресс агентлигига.

Қайд этилишича, 2015 йилнинг апрелидан буён 200 нафардан ортиқ бурундилик диктатор Нкурунзизининг сиёсатига қарши ўтказилган намойишлар вақтида ўлдирилган. Бу намойишлар Пьер Нкурунзизанинг президентликка учинчи марта ўз номзодини қўйиши ва ғолиб бўлиши туфайли мухолиф кучлар томонидан ўтказилган.

Пьер Нкурунзиза эса 2005 йилда уни халқ эмас, парламент сайлаганини, шунинг учун 2015 йилги сайловда қатнашиш учун ҳақли эканини рўкач қилганди.

Шу йилнинг 21 июлида у давомат 73 фоизни ташкил қилган сайловда 70 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди. Унинг рақиби Агатон Рваса сайловлар арафасида ўзига нисбатан уюштирилган босимлар туфайли ўз номзодини қайтариб олган бўлсада, унинг номи бюллетенларда қолдирилди ва сайловчиларнинг 20 фоизи унга овоз беришди.

ОАВлар берган маълумотларга кўра, сайловлар бошланишидан бир неча соат олдин мамлакат пойтахтида отишма содир бўлган.

23 май куни Бурундидаги мухолиф кучлар раҳбари Зеди Ферузи ўлдириб кетилганди.

АҚШ, ЕИ ва Африка Иттифоқи бу сайлов натижаларини тан олмаган. Россия томони бу сайлов натижалари "мамлакатда тинчлик ўрнатилишини таъминлаши" ҳақида баёнот билан чиққан.

Барак Обама бу сайловдан бир неча кун ўтиб, Африкага уюштирган сафари вақтида Нкурунзизанинг ҳаракатларини қоралаб чиққан.

Маълумот учун, Африканинг марказий қисмида (Конго ДР ва Танзания оралиғида) жойлашган бу мамлакат аҳолиси 10,4 миллион кишини ташкил қилади. Жаҳон банки маълумотига кўра, Бурунди ЯИМи кўрсаткичлари бўйича энг ёмон 2 кўрсаткичдан бири ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар