"Реал Сосьедад" жамоаси шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес билан шартнома бекор қилингани ҳақида расман маълум қилди.

У билан биргаликда жамоани унинг ёрдамчиси Билли Маккинлэй ҳам тарк этган.

Қайд этиш керакки, "Реал Сосьедад" жорий мавсумда ўтган 11 тур давомида атиги 2та ғалабали ўйин ўтказди ва ҳозирда 9 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда турибди.

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Англиянинг "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларида ишлаган ушбу мутахассис 2014 йилда Испанияда ишлай бошлаганди.