Теракт версияси Мисрда А321 самолётининг авиафалокатига сабаб сифатида қаралмоқда, деб айтди Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

“Теракт версияси бўлиб ўтган фалокатнинг сабаби сифатида сақланиб қолмоқда”, деб айтди Медведев.

Медведевнинг таъкидлашича, фалокат сабаблари ҳақидаги масаланинг кўрилиши ҳамон давом этмоқда.

Аввалроқ Буюк Британия Россияга A321 самолётида теракт амалга оширилгани эҳтимоли ҳақида разведка маълумотларини топширганди.