Эрон мудофаа вазири АҚШ мудофаа вазирига “тилига эрк бермасликни” маслаҳат берди

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 10480

Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон ўзининг АҚШлик ҳамкасби Эштон Картернинг Эроннинг Яқин Шарқдаги ихтилофларда фаол иштирок этаётгани ҳақидаги айбловларига жавобан унга “тилига эрк бермасликни” маслаҳат берди, деб хабар бермоқда Press TV нашри.

“АҚШ мудофаа вазири Эрон ҳукуматига нисбатан ўз муносабатини, ўзининг тажовузкор, безориларча хатти-ҳаракатларини ўзгартириши ва бундан буёғига ўз фикрини фаросатлироқ ва эътиборлироқ билдириши лозим”, деб айтди Деҳқон.

Аввалроқ Картер The Atlantic журналига берган интервьюсида Эроннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларига баҳо бериб, Теҳроннинг минтақадаги бошқа давлатларга таъсирига изоҳ бериб ўтди.

Деҳқоннинг айтишича, Картер Яқин Шарқ давлатларига иғво қилишни тўхтатишдан кўра АҚШнинг Сомали, Афғонистон, Ироқ ва Яман билан юзага келган таранг муносабатларини Эрон билан ҳам сақлаб қолади.

Эрон мудофаа вазирининг айтишича, АҚШ Яқин Шарқдаги вазиятни тобора ёмонлаштираётган сиёсат олиб бормоқда.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар