Эрон ТИВ 3 нафар эронликнинг қатлига изоҳ сўраб, Саудия Арабистони элчисини чақиртирди

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 3950

Саудия Арабистони элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига Саудияда 3 нафар эронликнинг қатл қилиниши юзасидан изоҳ сўраш мақсадида чақиртирилди. Бу ҳақда ISNA агентлигига асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, Саудия Арабистони ҳукумати 3 нафар эронликни гиёҳванд моддалар савдосида айбдор деб топиб, қатлга буюрган. Ҳукм 8 ноябрь куни Даммам шаҳрида ижро этилган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Байрутдаги аэропортда саудиялик шаҳзодалардан бири 2 тонна наркотик билан қўлга тушгани хабар қилинганди. Шаҳзода текширувдан ўтказилганда унинг юклари орасидани 40 қадоқланган қутига жойлаштирилган жами оғирлиги 2 тонна гиёҳванд моддалар қўлга олинган. У Байрутдан шахсий самолёти орқали Саудия қироллигига парвоз қилишни режалаштирган бўлган.

Кўпроқ янгиликлар