Фарғонада юристнинг алдови туфайли бир уйга икки киши эгалик қилиш ҳуқуқи учун судлашди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, 2014 йил бошида ҳуқуқшунос Э. Ли фуқаро Г. Рўзматовага 4 минг доллар миқдорида қарз берган.

Шу қарз эвазига аёлнинг хонадонини ўзига ҳадя сифатида рўйхатга ўтказиб олган, аммо аёлга бошқача маълумот бериб, қарз қайтарилиши билан уй яна ўзининг номига ўтказиб берилишини уқтирган.
Айни пайтда, у хонадонни 12 минг долларга М. Умарходжаевага 12 минг долларга сотиб юборган.

Орадан бир муддат ўтиб, алданганини билган Г. Рўзматова прокуратурага мурожаат қилган. Узоқ давом этган тортишувлардан сўнг унинг фойдасига қарор чиқарилган.