Финляндиянинг Хювинкя шаҳрида (Хельсинки яқинида) собиқ чўчқачилик илмий-тадқиқот марказининг биносида мусулмон қочқинларни жойлаштириш маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Iltalehti нашри ёзмоқда.

Айтилишича, айни пайтда у ерга 100 киши жойлаштирилган. Марказ 300 кишига мўлжалланган.
Марказнинг очилиши арафасида финляндияликлар бинонинг ўтмиши мусулмонларнинг эътирозига сабаб бўлишидан чўчишган эди. Аммо янги муассаса ижрочи директори Милья Сакси бундай муаммо келиб чиқмаганини таъкидлаб ўтди.

“Илмий-тадқиқот маркази 2 йил муқаддам фаолиятига якун ясаган, шундан буён бу ерда чўчқалар сақланмаган, - деди у. – Биз қочқинларга бу ҳақда гапириш керак-керакмаслигини ҳам билмаймиз. Бошқа томондан олганда, бизнинг яширадиган ҳеч нарсамиз йўқ”.