General Electric ва Alstom Ҳиндистонда 6,5 млрд долларга локомотивлар ишлаб чиқариш корхонаси очади

Технология 09 Ноябрь 2015 1698

АҚШнинг General Electric ва Франциянинг Alstom компаниялари Ҳиндистонда локомотивлар ишлаб чиқарувчи корхонаси қуриш бўйича тендерни ютиб чиқишди. Бу ҳақда Ҳиндистонда чоп этиладиган Financial Express газетаси сайтида маълум қилинди.   

400 млрд рупийлик (6,5 млрд доллар) шартномаларга кўра Ҳиндистоннинг шарқида жойлашган Бихар штатида яратиладиган иккита корхонада мингта General Electric тепловози ва 800 та Alstom электровози қурилиши керак.

Тендер шартларига кўра, General Electric 100 та тепловозни тайёр ҳолатда етказиб бериши керак, сўнгра 900 тасини 10 йил давомида ясаши лозим. Ўз навбатида, Alstom 5 та электровозни тайёр ҳолатда етказиб беради, қолган 795 тасини 11 йил ичида қуриб беради.

Ушбу лойиҳадаги 74 фоиз улуш General Electric ва Alstom компанияларига, қолган 26 фоизлик улуш эса  Ҳиндистон темир йўлларига тегишли бўлади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар