Google юрак хасталикларига қарши кураш усулларини ўрганишга 50 млн доллар ажратади

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 1350

Американинг Google корпорациясининг Google Life Sciences шўъба компанияси инсонлардаги юрак қон-томир хасталикларига қарши курашнинг янги ва инновацион усулларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳасида иштирок этади. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Орландо шаҳри (Флорида штати)да бўлиб ўтган Америка кардиологлар ассоциацияси (АКА) конференциясида маълум қилинди.

Хабарларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион долларни ташкил этади. Бунда Google ташкилотга 25 миллион доллар сармоя киритса, қолган ярим маблағ билан АКА молиялаштирилади.
Google Life Sciences раҳбари Энди Конраднинг конференцияда маълум қилишича, сайёрамизда юрак хасталикларидан бошқа сабабларга қараганда кўпроқ инсонлар вафот этмоқда.

“Ушбу муаммо уни инновациялар ёрдамида ҳал этишга киришишни тақозо қилмоқда”, - қайд этди Конрад. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирга қадар юрак касалликларига қарши кураш усулларини ўрганиш соҳасида ўсиш жуда секин кечаётган эди.
Конрад сўзларига кўра, лойиҳа эрта босқичда бўлгани сабабли аниқ тафсилотларни айтишга ҳали вақт бор. 2016 йил аввалида Google ва АКА ҳамкорликдаги муассаса раҳбари ким бўлишини маълум қилишади.

Google Life Sciences компаниясига 2015 йилнинг августида корпорациянинг биотиббиёт бўлинмаси базасида асос солинган. Компания турли касалликлардан азият чекаётган инсонларнинг муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган тиббий-техник тадқиқотлар ва ишланмалар устида изланишлар олиб боради. Жумладан, у қандли диабетга чалинган инсонлар учун улар кўз ёшларидаги глюкоза даражасини мунтазам равишда ўлчаш учун махсус датчик билан таъминланган махсус контакт линзаларини ишлаб чиқишга масъул ҳисобланади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар