Италия А Серияси: Рим дербисида “Рома” “Лацио”ни енгди, “Ювентус” эса Туринда ғалаба қозонди

Спорт 09 Ноябрь 2015 1999

8 ноябрь куни Италия А Сериясининг навбатдаги 12-тур учрашувлари ўтказилди. Унда марказий учрашув сифатида “Рома” ва “Лацио” ўйини талқин этилди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Эдин Жеконинг пеналтидан киритган тўпи, “Рома”ликларни олдинган олиб чиқди. “Лацио” вакилларида ҳам бир қатор имкониятлар бўлди, аммо улар бундан фойдалана олишмади. Учрашувнинг иккинчи тайми, 62-дақиқасида Жервиньо томонидан урилган гол учрашувдаги сўнггиси бўлди. Ўйинда “Рома” 2:0 ҳисобида зафар қучди.

А Сериянинг қолган учрашувларида қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

Эмполи (Эмполи) – Ювентус (Турин) – 1:3
Голлар: Маккароне, 19 (1:0); Манжукич, 32 (1:1); Эвра, 38 (1:2); Дибала, 84 (1:3).

Фрозиноне (Фрозиноне) – Женоа (Генуя) – 2:2
Голлар: Паволетти, 6 (0:1); Бланкард, 31 (1:1); Дьяките, 38 (2:1); Гакпе, 75 (2:2).


Палермо (Палермо) – Кьево (Верона) – 1:0
Голлар: Жилардино, 71 (1:0).


Сассуоло (Сассуоло) – Карпи (Карпи) – 1:0
Голлар: Сансоне, 28 (1:0).

Кўпроқ янгиликлар