Каталония минтақавий парламенти провинциянинг Испаниядан таркибидан чиқиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди, дея хабар бермоқда La Vanguardia. 

Резолюцияда “республика шаклидаги мустақил Каталон давлатини ташкил этиш бошлангани” эълон қилинди. Парламентарийларнинг 62 нафари мустақилликни ёқлаб овоз берган бўлса, 10 нафаригина қарши эканини билдирган.
Бир йилча муқаддам натижалари Мадрид томонидан тан олинмаган Испания таркибидан чиқиш тўғрисидаги референдум бўлиб ўтган эди. Унда 80 фоиз иштирокчилар Каталония мустақиллигини ёқлаб овоз беришган.