KUN.UZ дайжести: 9 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 4235

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 9 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Янги Зеландиядаги биринчи мушуклар кафеси хитга айланди>>

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги The Cat Lounge кафеси мавсус хитига айланди, деб хабар беради Stuff.co.nz. Мамлакатда очилган бу турдаги биринчи муассаса асосчилари Майк Жонс ва Вики Чепменлар эришилган муваффақиятдан ўзлари ҳам таажжубда эканликларини тан олдилар.

Мильнер ва Цукерберг олимларга 22 млн доллар беришади>>

Россиялик бизнесмен Юрий Мильнер асос солган нуфузли мукофотга сазовор бўлган олимлар 2015 йилда 22 млн доллар олади. Breakthrough Prize 2012 йилда ташкил топган бўлиб, кейинчалик Facebook асосчиси Марк Цукерберг томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Робин Уильямснинг сўнгги тилаги “Аловуддин”ни ремейк қилишни тақиқлайди>>

Disney студияси таниқли артист Робин Уильямснинг вафотидан сўнг 25 йил давомида “Аловуддин” анимацион фильмининг давомини ва спин-оффини суратга ололмайди. Бу ҳақда The New York Post нашри ёзмоқда.

Хитойда ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етиб борди>>

Хитойнинг айрим ҳудудларида бугунги кунга келиб ҳаво ифлосланиши даражаси меъёридан 56 баробарга ошиб кетган. 

Москвалик рассом ФСБ эшигини ёқиб юборди>>

Россиялик рассом-акционист Пётр Павленский Москва марказида, Лубянкада Федерал хавфсизлик бюроси (ФСБ) биноси эшигини ёқиб юборди. Воқеа акс этган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди.

Будапештлик харидор 1 млн евролик LaFerrari`ни харид қилиб, бир неча дақиқа ичида уни уриб олди>>

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида истиқомат қилувчи киши янги сотиб олган LaFerrari русумли машинасида харидидан бир неча дақиқа ўтибоқ, аварияга учради.

Олти миллионинчи қирғизистонлик 26 ноябрь куни туғилиши кутилмоқда>>

6 миллионинчи қирғизистонлик шу йилнинг 26 ноябрь кунида дунёга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар тарқатган.

Англиядаги тунги клуб олдида 20 ёшли йигитнинг қўлини кесиб кетишди>>

Англиянинг жанубий-шарқида жойлашган Лоутон шаҳрида (Эссекс графлиги) ниқобли босқчинчилар 20 ёшли йигитга ҳужум уюштиришди, деб ёзади The Independent.

Финляндияда бир гуруҳ мусулмон қочқинларга чўчқачилик марказидан бошпана берилди>>

Финляндиянинг Хювинкя шаҳрида (Хельсинки яқинида) собиқ чўчқачилик илмий-тадқиқот марказининг биносида мусулмон қочқинларни жойлаштириш маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Iltalehti нашри ёзмоқда.

Австралияда "дунёнинг энг қари кўппаги" яшамоқда>>

Австралиянинг Виктория штатида "дунёнинг энг қари кўппаги" яшаётгани аниқланди. Бу ҳақда Metro нашри маълум қилган.

Британиялик ҳайдовчи тезликни оширгани учун 2 йилга қамалди>>

Буюк Британияда яшовчи автомобил эгаси тезликни тақиқланган ҳудудда тезликни меъёридан оширгани учун судланди ва унга 2 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар қилган.

9 ёшли ҳинд мобил иловалар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари бўлиб ишламоқда>>

Ҳиндистонда туғилган, бироқ ҳозирда АҚШнинг Остин шаҳрида истиқомат қилаётган учинчи синф ўқувчиси Рубен Пол ўзининг 9 ёшида мобил қурилмалар учун илова дастурлар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари сифатида киберхавфсизлик бўйича ташкил этилган конференцияда иштирок этди, деб ёзади The Times of India.

Salam Mobile иловаси 2015 йилнинг энг яхши ислом лойиҳалари рейтингида>>

Islamica 500 нашриёти яқин кунларда 2015 йилнинг энг яхши ислом лойиҳалари рейтингини эълон қилади. Islamica 500, бу – мустақил манба бўлиб, йирик медиа-гигантлар билан ҳамкорлик олиб боради.

“Спорт” телеканалида “Соккер клуб” кўрсатувининг такрори эфирдан олиб ташланди>>

31 октябрь куни “Спорт” телеканали орқали “Соккер клуб” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилиши ва у келишилган ўйинларга бағишланиши ҳақида маълум қилгандик.

Maggi лапшалари "чўчқа гўшти можароси" туфайли юзага келган танаффусдан ярим йил ўтиб, яна Ҳиндистон бозорига қайтди>>

Nestle компанияси Ҳиндистонда деярли ярим йиллик танаффусдан кейин яна Maggi лапша маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйди.

Ўзбекистонлик хонанда "Главная сцена" лойиҳасида иштирок этди>>

Ўзбекистоннинг истеъдодли хонандаларидан бири бўлган Жасур Мирсагатов “Главная сцена” лойиҳасининг 2-мавсумида иштирок этди. Хонанда танловда “Жулия-Жулия” ҳамда "Карточный домик" қўшиқлари билан қатнашди.

Ўзбек киносига назар: Kun.uz мухбиридан “Ажал жодуси” фильмига тақриз>>

Охирги пайтларда матбуотда, интернет нашрларида “хусусий фильмлар”ни “давлат фильмлари”га қарши қўйиш, биринчисини қайта-қайта танқид остига олиш баробарида, “жиддий” фильмлар томошабинга кўпроқ фойда келтиришини бир овоздан такрорлаш урф бўлиб қолди.

Гулсанам Мамазоитова: Концерт сифатини унинг сонини кўпайтириб, йўқотишни истамайман>>

Гулсанам Мамазоитова Улуғбек Раҳматуллаев концертига ташриф буюрган вақтда журналист билан гаплашди ва ўз ижодидаги сўнгги янгиликлари ҳақида маълумот берди.

Озодбек Назарбеков Лутфий ғазалларини ҳам қўшиқ қилмоқчи>>

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мумтоз шоир Мавлоно Лутфийнинг ғазалларини қўшиқ қилиб куйламоқчи.

Инди Коуи - тўп билан муомала қилишда дунёдаги энг моҳир жонглёр қиз>>

Спортс.ру сайтидаги «Король и Шут» блоги муаллифи ўз мухлисларини ажойиб маҳорат эгаси, "дунёдаги энг маҳоратли финтёр қиз" Инди Коуи билан таништирди.

Серхио Рамос: Қабрим устига «Реал» ва «Севилья» байроқларини ёпишсин>>

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатининг 11-турида "Севилья"га қарши кечган баҳсда маҳаллий мухлислар ўзига қарата ҳуштак чалишганини оғир қабул қилганини билдирди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24928 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12004 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 34 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1652 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 776 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2967 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1361 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 799 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5596 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1292 Жамият
Кўпроқ янгиликлар