9 ноябрда Латвияда мамлакат қуролли кучларининг НАТО тез таъсир гуруҳи билан ҳамкорликдаги Arrcade Fusion 15 ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Латвия мудофаа вазири Раймондс Бергманисга таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, ўқувларда 500 хорижлик ҳарбий хизматчи иштирок этади.
Тез таъсир штаби ушбу тадбир давомида гуманитар инқироз шароитларида НАТО кучларини жойлаштириш масалаларини ҳал қилади.
Ўқувлар 17 ноябрга қадар давом этади.