Литвада 9 ноябрдан бирданига миллий ва халқаро дларажадаги 5та – “Болтиқ эгаси 2015”, “Темир қилич 2015”, “Ишонч 2015”, “Аркадалар бирлашиши 2015”, “Эманли гумбазлар 2015” ҳарбий ўқув машғулотлари бошланади, деб хабар берди Литва Қуролли кучларига иқтибос келтирган ҳолда Delfi портали.

Машғулотларда 11та давлат: Чехия, Грузия, АҚШ, Буюк Британия, Латвия, Польша, Литва, Украина, Венгрия, Германия ва НАТОнинг тезкор жавоб бериш кучлари қўмондонлик штабидан 2,8 минг нафарга яқин ҳарбий иштирок этади.

“Ҳозирги геосиёсий вазият ортида Литвада ўтаётган машғулотларнинг жадаллиги Литва армиясининг мамлакатни мустақил равишда ҳимоялай олишга тайёргарлик ҳамда НАТОнинг Шарқий Европадаги жамоавий мудофаага тайёргарликка ёндашувини намойиш қилади. Биз миллий ва ҳалқаро машғулотлар ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқдамиз, чунки қуролли тажовуз вазиятида курашга бор нарсамиз ва имкониятларимиз билан киришишимизга тўғри келади”, деб айтди Литва Қуролли кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Йонас Витаутас Жукас.