Lufthansa авиакомпанияси экипажлари манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшма компания ходимлари томонидан эълон қилинган иш ташлаш узайтирилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Германиянинг энг йирик авиаташувчиси Lufthansa авиакомпанияси ходимлари 6 ноябрдан бери ишга чиқмаяптилар.

Маълум қилинишича, авиакомпания ходимлари Франкфурт, Мюнхен ва Дюссельдорф аэропортларида иш ташлашни давом эттирадилар.

Lufthansa’да шу сабаб 929 та рейс бекор қилиниши айтилди. Бу 113 минг йўловчига таъсир қилади.

Касаба уюшма ходимлар пенсияга муддатидан аввал кетадиган бўлсалар, компания ўзининг 19 минг ходимига тўловлар тўланишини таъминлашини талаб қилмоқда.