Марҳум сиёсатчи Борис Немцовнинг қизи Германияда отаси номидаги жамғарма ташкил этилганини маълум қилди

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 2198

Германияда марҳум россиялик муҳолифатчи сиёсатчи Борис Немцов номида жамғарма ташкил этилди, деб хабар бермоқда сиёсатчининг қизи Жанна Немцова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

“Германияда озодлик учун Борис Немцовнинг жамғармаси яратилди. Жамғарманинг ижрочи директори Ольга Шорина бўлади”, деб ёзди Жанна Немцова.

Жанна Немцованинг айтишича, Шорина узоқ вақт давомида отасининг “ўнг қўли” ва фикрдоши бўлган.

“Жамғарманинг вазифаси отамнинг ишини Германия ва Россия қонунчилигига тўлиқ мосликда давом эттиришдан иборат. Жамғарманинг фаолияти менинг давлатим эркин бўладиган лаҳзаларни яқинлаштиради, деб умид қиламан. Ва биз яна ватанимизга қайта оламиз”, деб ёзди Немцова.

Аввалроқ Немцовнинг қизи унга билдирилаётган таҳдидлар туфайли хорижга кетгани маълум қилинганди.

Борис Немцов жорий йилнинг 28 февралида кечки пайт Москва марказидаги Катта Москва кўпригида отиб кетилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар