Россиялик бизнесмен Юрий Мильнер асос солган нуфузли мукофотга сазовор бўлган олимлар 2015 йилда 22 млн доллар олади. Breakthrough Prize 2012 йилда ташкил топган бўлиб, кейинчалик Facebook асосчиси Марк Цукерберг томонидан қўллаб-қувватланган эди. Бундан ташқари, мукофот ташкилотчилигига қўшилганлар сирасида Google асосчиларидан бири Сергей Брин, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ҳамда уларнинг рафиқалари бор. Мукофот The Guardian нашри томонидан “илмий Оскар” деб аталди.

Премия бир неча номинацияларда топширилади: “Биология ва тиббиёт”, “Фундаментал физика” ва “Математика”. Бундан ташқари, мукофот доирасида махсус номинациялар ҳам мавжуд: Breakthrough Junior Challenge ва New Horizons. Биринчи танловда иштирок этиш учун 13-18 яшар ёш тадқиқотчилар таклиф этилади; улар қисқа видеолавҳада физика, математика ва биологияга оид жиддий муаммони ёритиб бериши талаб қилинади. Жорий йили унда 86 давлатдан ташриф буюрган 2 минг ёш тадқиқотчи иштирок этди. Иккинчи мукофотнинг суммаси эса 100 минг доллар бўлиб, математика ва физика соҳасида ютуққа эришган олимларга тақдим этилади.

Жорий йилда ҳаёт ҳақида фанлар номинациясида мукофотни қўлга киритган олимга 3 млн доллар олади. Умумий ютуқ жамғармаси 21.9 млн долларни ташкил қилади. Бу Нобель мукофотининг ютуқ жамғармасидан анча кўпдир.
Яқиндагина Мильнер британиялик тадқиқотчи, замонамизнинг энг буюк олими Стивен Хокинг билан ҳамкорликда Ердан ташқари ҳаёт аломатларини қидириш бўйича лойиҳани бошлаб юборди.