Миср ҳуқуқ-тартибот муассасалари 31 октябрда фалокатга учраган А321 самолёти билан учган сайёҳлар тўхтаган меҳмонхоналар ходимлари ҳақида маълумотлар йиғишни бошладилар, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Хусусан, ўз хизмат вазифаси билан сайёҳлар яшаган хоналарга кира олган ходимлар, жумладан хоналарни тозаловчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи ходимлар синчковлик билан текширувдан ўтказилмоқда.

Миср прокуратураси айни пайтда Шарм-ал-Шайх аэропортининг 30 ходими, жумладан маъмурият ишчиларини сўроқ қилди. Шунингдек, ҳаво ҳаракати ва навигация бошқармаси, техник хизмат кўрсатувчи хизматлар ходимлар ва EgyptAir авиакомпанияси вакиллари сўроқ қилинди.