Россиялик рассом-акционист Пётр Павленский Москва марказида, Лубянкада Федерал хавфсизлик бюроси (ФСБ) биноси эшигини ёқиб юборди. Воқеа акс этган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди.

Кадрларда Павленскийнинг мамнун қиёфа билан ёнаётган эшик олдида тургани акс этган.
“Дождь” телеканалининг воқеа жойида бўлган мухбири Владимир Роменскийнинг етказишича, 9 ноябрь куни, тунги соат 2:00да Павленский эшикка канистрдан бензин қуйиб, унга ўт қўйиб юборган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари Павленкони ҳам, журналистлар Роменский ва Нигина Бероевани ҳам қўлга олишган.

Бироздан сўнг журналистлар қўйиб юборилган.