НАТО ҳарбий блоки жорий йилнинг 30 октябрь куни Руминиядаги тунги клубларда чиққан ёнғинда жабрланганларга ёрдам кўрсатади.

Шу кунларда ташкилот жабр кўрган 12 нафар фуқарони Буюк Британия ва Норвегиядаги касалхоналарга даволаниш учун юборган.

Руминия соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, ҳозирда 21 нафар одам Европанинг бошқа ҳудудлари, жумладан Исроилдаги шифохоналарга етказилган.

Маълумот учун, Бухарестдаги Colectiv тунги клубида келиб чиққан ёнғин натижасида 45 нафар одам вафот этган. Бир неча ўнлаб кишилар жароҳат олишган. Улардан 30 нафарининг аҳволи оғир экани қайд қилинган.

Полиция берган маълумотга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига клуб ичида пиротехника воситаларидан фойдаланилгани сабаб бўлган. Шунингдек, фавқулодда вазиятларда, ёнғин келиб чиққанда қўшимча эшиклар кўп бўлмагани талофат кўламининг кенгайишига олиб келган.