9 ноябрь, душанба куни охирги учта сессиядаги пасайишдан кейин нефть нархида ўсиш кузатилди.

Лондондаги ICE биржасида декабрь фьючерси бўйича Brent маркали нефть нархи 0,43 долларга ўсиб, бир баррель нефтнинг қиймати 47,85 долларни ташкил қилмоқда.

WTI тоифасидаги нефть эса Нью-Йорк электрон савдо биржасида 0,38 долларга қимматлашди. Ҳозирда унинг қиймати 44,67 доллар/баррельни ташкил этмоқда.

Ўтган ҳафта якунларига кўра, Brent 4,3 фоизга арзонлашган бўлса, WTI 7,5 фоиз нарх кўрсаткични йўқотди.