Непалда терма жамоа футболчилари давлатга хиёнатда айбланмоқда

Спорт 09 Ноябрь 2015 3190

Непал ҳукумати бир неча футболчиларни давлатга хиёнат қилишда айблади. Улар миллий терма жамоа ўйинларини сотишда иштирок этгани гумон қилиниб, қўлга олинганди. Бу ҳақда The Himalayan Times нашри полициядаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилган.

14 октябрь куни Непал полицияси мамлакат миллий терма жамоасида аввал ўйнаган ва ҳозирда ўйнаётган 5 футболчини келишилган учрашувларда иштирок этганликда айбдорлар сифатида ҳибсга олганди.

Улар келишилган учрашувлар ташкил қилишда ва 2011 йилда жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларини сотишгани аниқланган.

Ушбу шахсларнинг айбдорлиги тасдиқланса, уларга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

14 октябрь куни қўлга олинганлар Непал терма жамоаси сардори Сагар Тапа, иккинчи сардор Сандип Рай, дарвозабон Ритеш Тапа, терма жамоанинг собиқ аъзоси Бикаш Сингх Чхетри ва собиқ мураббий Анжан Кей-Си 27 октябрь куни суд қилинишган.

Улар ҳибсга олингач, Непал миллий футбол федерацияси таркибидаги жамоалар ва спортчилар ФИФА ва Осиё доирасидаги турнирлардан 30 кунга четлаштирилган.

1 йил олдин футбол федерациясининг собиқ раҳбари Ганеш Тапа истеъфога чиқарилганди. У бир неча миллион долларни ўзлаштириш ва пора олишда айбланган. Бу иш бўйича текширувлар давом эттирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар