Нетаньяху Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришларини сўраш учун АҚШга парвоз қилди

Жаҳон 09 Ноябрь 2015 2194

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга парвоз қилди. Унинг кун тартибидан АҚШ президенти Барак Обама билан Американинг Исроил давлатига яқин ўн йилликда ҳам ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириш масаласини муҳокама қилиш ўрин олган.

Ҳар икки етакчи Эрон атом муаммосини ҳал этишга қаратилган уринишлардан сўнг юзага келиб, узоқ давом этган қарама-қаршиликлардан кейин илк бор учрашишмоқда. Нетаньяху Теҳрон билан имзоланган ядровий шартномани “тарихий хато” деб, Обамага нисбатан ўз норозилигини АҚШ конгрессидаги мухолифат билан ишлаган ҳолда қарши кураш орқали намоён этган эди.

Айни пайтда Исроил Америкадан йилига уч миллиард доллардан зиёдроқ ҳажмда ҳарбий ёрдам олади. Тузилган шартнома муддати эса 2017 йилда якунига етади. Айрим ОАВ маълумотларига кўра, Исроил Эрон билан тузилган ядро дастури бўйича шартнома учун кафолат тарзида келгуси 10 йиллик учун тақдим этиладиган ҳарбий ёрдам миқдорини йилига беш миллард долларга қадар оширишга эришмоқчи.

Шу мақсадда Вашингтонга эга бўлишни истаган қурол-яроғлар рўйхатини аллақачон тақдим этган. "Едиот Ахронот" нашрининг маълум қилишича, мазкур рўйхатдан F-15 қирувчилари, V-22 конвертопланлари, вертолётлар, ҳавода ёнилғи қуювчи янги самолёт, юқори аниқликдаги ҳарбий аслаҳалар ва ракета ҳужумидан мудофаа тизимлари ишланмаси учун воситалар ўрин олган.

Кўпроқ янгиликлар