Нигериянинг Тараба штатида қарама-қарши сиёсий кучлар ўртасида тўқнашув юз бериб, камида 13 киши ҳалок бўлди.

Штат ҳудудидаги Вукари шаҳрида ўнлаб уйларга ўт қўйилган. Бу шаҳарда диний ва этник зиддиятлар кучайган эди.

Қайд этиш керакки, бу воқеалар 7 ноябрь куни суд қарорига кўра штат губернаторлиги учун сайлов натижаси ноҳаққоний деб топилгач, юз берди.

Сайлов натижаларига кўра, мухолифатчилар етакчиси Дариус Ишаки ғалаба қозонгани эълон қилинганди. Лекин суд қарорига кўра амалдаги партия вакили Ойша Алҳассанга бериладиган бўлди.

У Нигерия тарихидаги илк аёл губернаторга айланди.