Буюк Британия ҳукуматининг маълум қилишича, қўлга киритилган маълумотларга кўра, ИШИДнинг Синай ярим оролидаги бўлими бошлиғи Абу Усама ал Масрийнинг Airbus A31 самолётида портлаш уюштирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Sunday Times хабар бермоқда.

Британия разведкасининг таъкидлашича, самолёт Синай ярим оролида ИШИД томонидан тайёрланган бомба туфайли ҳалокатга учраган.

Нашрнинг маълум қилишича, Абу Усама ал Масрий ИШИД билан ўтган йилда Сурияда шартнома тузган.

Шунингдек, Британия Россия ва Мисрга жангариларни йўқ қилиш борасида ёрдам беражаклигини айтган. Бунинг учун Мисрга британиялик махсус аскарларни юбориш талаб этилади.