2015 йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент шаҳри, Олой кўчаси, 1-уйда жойлашган "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти биносида, ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда "Ўзбекистон почтаси"нинг янги раҳбари номи маълум қилинади.

Йиғилиш кун тартибида, ташкилотнинг собиқ раҳбари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, бош директор лавозимини вақтинча бажарувчи тайинланади.

Маълумот учун, "Ўзбекистон почтаси" АЖ бош директори сифатида Рустам Қосимов ишлаб келаётганди. Айни вақтда унинг номи ташкилот сайтидаги раҳбарлар саҳифасидан олиб ташланган.