Ўзбекистон табиий монополияларнинг чекланган миқдордаги активларида давлат иштирокини сақлаб қолади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Рустам Азимов Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро молия форуми чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, гап темир йўл ва автомобиль йўллари, авиация, электрик, газ ва ирригацион тармоқлар, стратегик хом ашё етказиб берувчи корхоналар, олтин, кумуш, уран ва мис конлари ҳақида бормоқда.

Бошқа соҳаларда эса давлат улуши хусусий секторга ўтказилади. Биринчи навбатда чет эллик стратегик шерикчиликка урғу берилади.