Покистон бош вазири Навоз Шариф ноябрь ойининг иккинчи ярмида расмий давлат ташрифи уюштиради. Dispatch News Desk нашри хабарига кўра, бу ташриф 17 ноябрь куни амалга оширилиб, 2 кун давом этади.

Покистон раҳбари ўз ташрифи вақтида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ушбу ташриф доирасида икки давлатнинг турли соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.