Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мумтоз шоир Мавлоно Лутфийнинг ғазалларини қўшиқ қилиб куйламоқчи.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Истиқлол” саройида Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига ташриф буюрган вақтда shov-shuv.uz сайти журналистига интервью бериш чоғида ўз ижодидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.

“Буюк сиймолар ижодидан” туркумини давом этишга киришдик. Хабарингиз бор, бу улкан лойиҳанинг илк қадами Бобур ижоди билан бошланди. Атоқли шоирнинг ғазаллари билан янгича услубдаги мусиқалар билан куйланган қўшиқларимиз элимизга ҳавола этилди. Майли-да, улар орасидан биргина қўшиғимиз оммалашди. “Лола”ни бугун қайси тадбирга бормай, жўр бўлиб куйлашади. Эндиги навбат Лутфий ижодига! Куни-кеча севимли шоирнинг “Йироқ” номли ғазали билан танишдим. Ғазални ўқир эканман, қалбимда унга монанд мусиқа ҳам яралди. Айни пайтда белни маҳкам боғлаб, ижодга киришдим. Ўйлайманки, янги альбомим мухлисларимни бефарқ қолдирмайди", – дейди хонанда.