Россия президенти Владимир Путин туроператорларга Мисрга йўлланмалар сотишдан тийилиш тавсия қилинган фармонни имзолади.

“Туроператор ва турагентларга фармоннинг 1-бандида белгиланган тақиқловнинг амал қилиш вақтида Россия фуқароларига Миср Араб Республикасига парвозларни (шу жумладан тижорат парвозлари) кўзда тутувчи сайёҳлик маҳсулоти сотишдан тийилиш тавсия қилинсин”, дейилмоқда фармонда.

Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия ҳукуматига Миср билан авиаалоқанинг тўхтатилиши сабабли зиён кўрган туроператорларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тайёрлаш вазифасини топширгани маълум қилинганди.