Раддия: Иқбол Мирзони танқид қилган Сардор Комиловга жавоб хати

Жамият 09 Ноябрь 2015 18476

Бир кун олдин Kun.uz сайтида ўзбекистонлик блогер томонидан Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзонинг қаттиқ танқид қилингани ҳақида хабар берилиши тезда ўз таъсирини кўрсатди.

Воҳид Ғаниев исм-шарифли шахс сайтга мурожаат қилиб, ўзи томонидан ёзилган жавобни сайтга жойлаштиришни сўради (у фейсбук тармоғидаги аккаунтига шоир Иқбол Мирзо билан тушган суратини жойлаштирган ва бу уларнинг яқин таниш эканидан дарак беради).

"Ҳурматли Кун.уз сайти ходимлари, агар имкон бўлса, бизнинг севимли сайтимиз бўлган сизнинг порталингизда танқидга олинган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзога қарата ёзилган очиқ хат муаллифи Сардор Комиловга жавоб хатимни нашр қилсангиз", дея ўз ишончи ва ҳурматини изҳор қилиб мурожаат қилади мурожаат муаллифи.

Қуйида ушбу жавоб хатини имло ва услубий хатолари тузатилган, лекин шакл ва мазмуни сақланган ҳолда ҳавола этамиз.

Бемазмун танқид!

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг фикрларини танқид қилган Сардор Комиловга жавоб хати

"Аввало, давлат ривожида ҳам ёки ҳар қандай соҳанинг сифат даражасини сайқаллашда ҳам, тартиб биринчи ўринда туришини ҳис қилиш қийин эмас. Шунчаки, қўшиқчилик эркин нарса. Масалан, Америкада ёки Европанинг исталган жойларида хоҳлаган сўзини, истаган мусиқасига тушириб куйлайверишади, ҳар қандай “оҳангжама”лардан тортиб, “бақиришлар”гача қабул қилинаверади уёқларда.

Бизда ундаймас. Бизда сўз моҳияти, унинг бузилиб кетмаслиги, сўзнинг ўз қадр-қийматида қолиши асралиши учун имкон бор. Бунинг учун филологларимиз ва "онгли одамларимиз" ҳаракат қилмаса, бошқаси бекор! ….. Гапни бирдан ғийбатдан бошламоқчи эмасман, ўзим журналистман, исмимни ҳам аниқ ёза оламан - Воҳиджон Ганиев Зайлобиддинович!

Кучаниб, кимнингдир буйруғига асосан, буюртма билан ҳеч ҳам бир нарса ёзишга ҳаракат қилмаганман, кимнидир ёмонлашдан олдин, фикрларни танқид қилишдан аввал бир қур ўйлаб оламан, ўзининг меҳнати билан, узоқ йиллар давомида эришган тажрибаси кўп одамларни эса ҳурмат қилиб, бошимга кўтараман (ҳеч ким менга бир сўм бермаса ҳам).

Халқ олдида ишончга кириб, анча обрў топган инсонларни эса анчагина қадрлаган ҳолда бир чеккада ўз ризқимни ўзимнинг омадимга қараб топаверадиган одамман.

Сардоржонга эса нет (интернет - kun.uz изоҳи) саҳифаларида урра-сурра тортишиб ёзишга қизиққанимдан ёки шунақа ёзма тортишувлардан эътиборга тушишни хоҳлаганимдан бу жавобни йўлламаяпман, шунчаки виждонан ўқиб чиқиб, катта хато қилинганини сезганим учун бирозгина жиғибийрон бўлдим ва хат қораладим.

Ҳурматли, Сардоржон Комилов ! 
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо шунчаки оддий фикрлайдиган ва содда хулосалар қилиб, саёз англаб, бир ишга уринадиган инсон эмаслиги учун оддийгина филолог бўла туриб, давлат сиёсий поғонасида турибди(лар), унинг таклифларида ўз манфаатидан кўра тилнинг ва шу миллат учун сақлаб қолиниши керак бўлган забоннинг тартиби акс этган! У кишининг фикрлари доирасида, қайсидир қўшиқчини ёки қайсидир санъаткорнинг ижодини тўхтатишдек даъват йўқку, нега жон бериб ўзингизга оласиз бу жумлаларни?! Сиз “миллат тили ва маданияти муҳофазаси” деган тушунчани англай оласизми? Ҳамма ўз ишини бажарса, ўз бурчига амал қилса, тенгма-тенглик билан ўйланган мақсадга борилади. Тўғри, чегарада турган бир аскарнинг акси олдида бошқа соҳанинг ҳеч бир жиҳати устун бўла олмаган. Мана сиз ҳам нима қилишни билмай, доим ғоялари илғор чиқадими йўқми, ҳаракат қилаётган одамга “ташланганингиз” кулгили эмасми?! Сиз ўзингизга савол беринг: Мен нима қилдим? Нима қилаяпман? Нима қиламан?

Ғоялар сизда зўр бўлса, олиб боринг! Мазмунли ғоялар топа олсангиз, уриниб кўринг астойдил бирор ишга ҳисса қўшишга! Ишлаб, ишлаганда ҳам тинимсиз фикрлар билан давлат даражасидаги байрам тадбирларию, бир қанча маданият соҳасидаги салмоқли ишларни амалга оширган одамларга ва уларнинг обрўларига халал қилишга ошиқмасдан.

Ҳамма ақл билан қилинган режалар доим зерикарли бўлади, чунки, тагида меҳнат ётади. Маданият ходимлари эса, албатта кўзга кўринадиган даражада бирор юмуш қилишмайди, буни билиб қўйинг! Уларнинг қўлларида кетмон ёки иш қилаётгани кўриниши учун мойга ботиб ишлаши ҳам шарт эмас, уларнинг иши буни талаб қилмайди! Меҳнатлари онг билан боғлиқ, одамларинг ватанпарварлик руҳиятини кучайтира олишим керак деган масъулиятлари бор! Ватанни қўриқлаш учун чегарага бориб турганлар етарлича, улар ўз зиммасидаги ишни бажара оляпти! Биз ҳам уларга ишонамиз! Мен, масалан ҳарбий хизматни ўтаганман, ўз бурчимни бажарганман. Сизни билмадим. Ҳақиқий жонбозлик қилиб, бошқа масалаларни танқид этсангиз бўлмайдими? Ёки кучингиз етмайдими ундай нарсаларга!? Адабиёт ва санъат ҳақида гапиришгаку, кўриниб турибди, ақл-фаросатингиз анча панд беради.

Агар сиз ўша мажлис залида бўлганингизда, ўша ерда ва ўша вақтда ўз эътирозларингизни аниқ ҳамда равон баён этганингизда, ҳамма изза бўлиб қоламасмиди? (агар гапларингиз тасдиғини топса)

Лекин бунга шубҳам бор, у ерда сиз ўйлагандек мантиқсизлик бўлмаган! У ерда одатдагидек жонкуярлик бўлган холос! Иқбол Мирзо ҳақида хусусан тўхталадиган бўлсам, у киши “шеърларимни ол”, “менинг шеърларимни куйлайсан” – дегувчи одам эмас! У кишини яқин танимаслигингиз туфайли анчагина ғийбат қилгансиз холос!

Сиз фақат бу дунёда йўқларни, улар кетганидан кейин қадрлайдиганлардан бўлсангиз керак. Мана Муҳаммад Юсуф оламдан ўтган – унинг қадри баланд! Шавкат Раҳмон ҳам бу дунёда йўқ – унинг ҳурмати ҳам ижодкорлар орасида унутилмас! Охунжон Мадалиевни ҳам ҳамма қадрлайди! Кўпчилик уларнинг даҳолардан эканини ҳис қилиб ҳурматлашади! Тирикларини эса ҳис қила олишмайди! Бу ҳаёт қонунияти.

Иқбол Мирзони ўша буюклар қарсак билан қарши олган. Иқбол Мирзонинг энг яқин акалари эди улар. Уларнинг таъбири билан ҳам Мирзо ҳақиқий истедод бўлиб қолган! Ҳозирда ҳам унинг мухлислари жудаям кўп ва уни қўлловчилар онгли равишда қилишади бу ишни.

Эҳ, Сардоржон, шошма-шошарлик қилиб қуйибсиз! Кошки гапларингизда ва жон куйдиришларингизда озгина мантиқ бўлса! Сизга бир мавзу айтайми? Ўшани танқид қилинг! Агарда кучингиз ва маҳоратингиз етса. Меҳнатдан ва изланишдан тинмаган одамларинг ишига бурун суқманг илтимос! Сиздек ғалати фикрлайдиганлар кўпчиликнинг онгида абадий ғийбатчи деган номни қолдиради! Йўқ, йўқ, ақл билан танқид қилинган нарсани ҳамма қабул қилади, лекин маънисиз фикрлар бунақа баён қилинмайди! Танқид ўз ўрнида, уни кучаниб ўзни кўратиш учун ёзиб бўлмайди. Танқид майдони кенг, бир пуфлаб учириб юборади бардош бера олмасангиз!

Ҳа, дарвоқе, ўша мажлисдаги гапларни ҳам ишонасизми йўқми, бир қайта кўриб чиқинг, видео тасвирлари бўлса, мутахасислар билан албатта! Чунки, у ердаги фикрларни сиз тушунмаганингиз аниқ. Умуман тескарига буриб ёзибсиз айтилган сўзларни. Умуман бу мажлис бошланмасдан олдин ҳам шунақа мавзуда танқид ёзишга тайёр тургандек туюлдингиз! Агарда сизнинг эътиборингиз мана шундай даражада таъсирланган бўлса, у ҳолда сиз ёки яхши фикрлай олмайсиз, ёки шунчаки “мана шундай майдаланишлардан роҳат оласиз”. Ахир бир мақолни мисол қилибсизку: Иштони йўқ, иштони йиртиққа кулибди. Илми йўқ эса… Э хуллас, кутилмаган танқидингиздан маъно топа олмасдан қийналдим. Масалан, мана бу жумлангиз "Умуман олганда, нафақат Иқбол Мирзо балки шундай мажлисда сўзга чиқадиганлар, тил ва ватан ҳақида бонг уравериш эмас, амалда кўрсатиш устида иш қилсангизчи! Фақат гап, гап, гап! Натижачи? Нега РЕАЛЛИККА кўчадиган нарсалар устида ишламайсизлар? Билганингиз 50 чоғли одамни йиғиб, уларга гапириш холос! Сизлар ақл ўргатишдан аввал нима иш қилиб, қойиллатдингиз? Нима ғоянгиз бор ва уни амалга оширдингиз?" - Маданият соҳаси шундай йўналишки, амалдаги ишлар ҳам мавҳумдек туюлаверади, қилинган ишларни эса фақат маънавияти етган одам тушунади, кучаниб танқид қилишдан аввал, оддий фикрлаб кўриш керак холос. Сиз тушунмаган нарсани ўша ерда тушунганлар бордир деб умид қиламан.

Яна бир ўринда шундай ёзгансиз – “Дарсни мактабдан олишсин. Ёки институт ва мактабларда ўқитиш сифати шу қадар саёзмики, ёшларимизнинг артистлардан сабоқ олишга куни қолган бўлса? Оилаларда тарбия йўқмидики, ёшларни артистлар тарбиялаётган бўлса?”. Буни қай бир фаросат билан ёздингиз? Гапингизда шунчаки оддий тарбия йўналишларининг бир қисми акс этган холос! Бу ерда "отанг ёки онанг сени тарбияламапти" деган ғоя йўқ! Ишланаётган клиплардаги деярли иштонсиз юрган қизлар ва "жилпиллаб" айтилаётган қўшиқларнинг ва шевабозликнинг ечимини излаш мақсадида айтилган фикрлигини мажлисда иштирок этмаган одам ҳам англайдику! Бу амалий иш эмасми!? Уларнинг иши шуку ўзи! Уларнинг масъулияти шу-да! Ёки улар бозорга бориб, амалий иш қилай деб, картошка сотсинми? Ёки машинанинг балонини алиштирсинларми? Ўйлаб ёздингизми, Сардоржон? Бундай фикрли танқид билан бирор бир кишининг ҳурматига эга чиқасизми ёки шунчаки танқидни тушунмайсизми? (узр, мен худди, олдимда ўтирганингиздек ҳис қилиб ёзяпман. Фикрларингизни омма олдида сиздек ошкор этяпман холос)

Ва охирида ёзасиз: “Иқбол ака ёки давлат ишини қойиллатсинлар ёки шеъриятни танласинлар. Кимдир айтганди: артистни сиёсатга аралаштирма ва артистни юқори лавозимга қўйма деб. Майлида, сиз артист эмассизку тўғрими? Сизга тегиб кетмас ва шоирларга лавозим мумкин бўлса керак. Қариганида ҳарфларни тўғрилаб ўтириш учун".

Сардоржон, бу фикрлар, нормал даражадаги одамнинг гапларимас, бу “кавлаш” дегани! Маъносиз ғийбат деганику бу ахир! Бу чидамаслик ва кўра олмаслик деган сифат! Сизда шундай сифатлар бор эканки, бундай ғийбат оламидан чиқиб кета олмайсиз деб ўйлайман! Чунки шундай ҳолатда суягингиз қотган! Иқбол Мирзога келсак, нафақат у киши, балки жаҳон миқёсидаям, деярли дунёнинг 90 фоиз давлатларда шоирлар сиёсий қарашлар йўлида ўз юртидаги миллий даъватларда кўмаклашган ва халқ маданиятини сақлаб қолиш учун уларнинг хизматлари анча беқиёс! Тинч ва мусаффо ўлкамизда, хоҳлардимки, ўз ишини ва масъулиятини ҳис қиладиган инсонлар кўпайсин! Ватанпарварлик руҳидаги ёшларнинг салмоғи кенгайсин, бунинг учун ҳар биримиз виждонан нимадир қилишимиз керак ва зарур. Буни унутмайлик! Сиз Сардоржон, ёмон одам эмаслигингиз сезилиб турибди, фақат хато қилгансиз холос ! Хатолар бўлади, энди ҳеч ҳам кучаниб, мажбурий танқиддек нарсаларга ҳаракат қилманг! Ҳаммада ҳам бор, айниқса ижодда юрган одамларда шундай нарса бўладики, битта фикрга қарши ҳали у тўғри ёки нотўғрилигини англамасдан шартта танқидий фикр билдириш! Ўйлаб, фикрлаб, ва асослаб, асосларни ҳангомадек шошмасдан, тиниқ ва равон ёзиш эса бу - билим дегани! Сиз миллат тилига, миллат ёзувига ва ўзбек тилининг қадрига ҳурматсизлик қилиб қуйганингизни сезмабсиз ҳам! Энг ёмони мана шу. Энди ундай қилманг. Омад сизга!

Воҳиджон Ганиев

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар