Disney студияси таниқли артист Робин Уильямснинг вафотидан сўнг 25 йил давомида “Аловуддин” анимацион фильмининг давомини ва спин-оффини суратга ололмайди. Бу ҳақда The New York Post нашри ёзмоқда.

Анимацион фильм 1992 йили прокатга чиққан эди. 1991 йили Уильямс томонидан Жинн учун ёзилган материал фильмнинг учинчи сиквелини ёзиш учун етарлидир. Аммо студия ҳамда Уильямс ўртасида тузилган шартнома, шунингдек, марҳум актёрнинг васияти ҳали яна 24 йил давомида фильм олиш имконини бермайди.

Америкалик машҳур актёр, “Оскар” мукофоти совриндори Робин Уильямс 2014 йилнинг 11 август куни 63 ёшида ўз жонига қасд қилган эди.