Россия чемпионати, 15-тур. «Локомотив» «Зенит»ни, «Краснодар» ЦСКАни мағлубиятга учратди

Спорт 09 Ноябрь 2015 1981

8 ноябрь куни Россия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган яна 2 муҳим баҳс ўтказилди.

Дастлаб, "Краснодар" жамоаси ўз майдонида ЦСКАни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келди.

"Локомотив" эса, Москвада "Зенит"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Одил Аҳмедов ЦСКАга қарши ўйинда асосий таркибда тушиб, майдонда 75-дақиқа ҳаракат қилган бўлса, "Локомотив"нинг ўзбекистонлик аъзоси Виталий Денисов "Зенит"га қарши 90 дақиқа майдонда тўп сурди.

Эндиликда, мавсумдаги илк мағлубиятига учраган ЦСКА 36 очко билан турнир жадвалининг биринчи ўрнида қолмоқда.

"Локомотив" эса очколари сонини 30тага етказган ва учинчи ўринга кўтарилган. "Зенит" 26 очко билан тўртинчи, "Краснодар" эса 24 очко билан бешинчи бўлиб турибди.

Россия чемпионати, 15-тур
Краснодар – ЦСКА 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 18 Смолов, 1:1 – 28 Дзагоев, 2:1 – 30 Смолов.
Краснодар – Дикань, Енджейчик, Сигурдссон, Гранквист, Калешин, Аҳмедов (Лаборде, 75), Каборе, Газинский (Торбинский, 70), Мамаев, Ари (Быстров, 87), Смолов.
ЦСКА – Акинфеев, Фернандес, Березуцкий, Игнашевич, Щенников (Панченко, 77), Вернблум (Натхо, 46), Дзагоев, Миланов, Тошич, Муса, Думбия.
Огоҳлантиришлар: Вернблум (45), Березуцкий (56), Ахмедов (70), Ари (81), Лаборде (90).

Локомотив – Зенит 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 48, автогол Ломбертс, 2:0 – 58 Самедов.
Локомотив – Гильерме, Янбаев, Шишкин, Дюрица, Денисов, Коломейцев, Ндинга, Миранчук (Михалик, 86), Самедов, Майкон (Григорьев, 66), Ньяссе (Шкулетич, 90).
Зенит – Лодигин, Кришито, Нету, Анюков (Евсеев, 76), Ломбертс, Юсупов, Гарсия (Витцель, 64), Данни, Рязанцев (Смольников, 72), Дзюба, Халк.
Огоҳлантиришлар: Халк (49), Гарсия (61), Майкон (62), Нету (74), Денисов (80).

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50914 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66847 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20454 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77657 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60951 Жамият
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 32 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 260 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
Кўпроқ янгиликлар