Islamica 500 нашриёти яқин кунларда 2015 йилнинг энг яхши ислом лойиҳалари рейтингини эълон қилади, дея хабар бермоқда Muxlis.uz портали. Islamica 500, бу – мустақил манба бўлиб, йирик медиа-гигантлар билан ҳамкорлик олиб боради.

Бир неча мутахассис ва ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни бирлаштирган ташкилот ислом иқтисодиёти ва хос-индустрия ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Макур рейтингга Salam Mobile мобиль иловаси ҳам киритилди.

Salam Mobile – ҳар бир мусулмон учун яхши ёрдамчи: муҳим ва қизиқарли хабарлар, хос дўконлар ва кафелар навигатори, ибодат жадвали, Қибла йўналиши каби зарурий маълумотлар мавжуд.
Salam Mobile иловасини Google Play ва App Store`дан юклаб олиш мумкин.