Сардор Рашидов миллий терма жамоа ихтиёрига етиб келиб, машғулотларга киришди

Спорт 09 Ноябрь 2015 2660

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи H гуруҳи 7-тур ўйинлари доирасида КХДР термасига қарши баҳс юритади.

Айни кунларда Самвел Бабаян устозлигидаги бош жамоа Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Йиғиннинг дастлабки тўрт кунида асосан миллий чемпионатда тўп сураётган футболчилар билан машғулотлар ўтказилаётган, терма жамоа ихтиёрига легионерлардан фақат Азизбек Ҳайдаров, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров ва Фозил Мусаев етиб келишган эди.

Sports.uz нашрининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси бугундан тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказади. Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Сардор Рашидов ҳам 8 ноябрь куни бош жамоа қароргоҳига етиб келди ва бугундан машғулотларга қўшилди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Сардор Рашидов Қатар Юлдузлар Лигасининг 8-тур ўйинида “Ал Месаимер” клуби дарвозасини икки бор ишғол қилди ва терма жамоа ихтиёрига яхши кайфиятда етиб келди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар