Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатининг 11-турида "Севилья"га қарши кечган баҳсда маҳаллий мухлислар ўзига қарата ҳуштак чалишганини оғир қабул қилганини билдирди.

Андалусиянинг "Севилья" клуби тарбияланувчиси ҳисобланадиган Рамос ушбу ўйиннинг 22-дақиқасида собиқ жамоаси дарвозасига акробатик усулда гол урган ва бу голни нишонламаганди.

"Менга нисбатан ҳуштак чалганлар афсусланиши керак, деб ўйлайман. Мен "Реал" ва "Севилья" вакилиман. Қабрим устига ҳам шу клублар байроқларини ёпишларини истайман", - дейди футболчи Маrса нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, у 2003-2005 йилларда "Севилья" жамоасида ҳаракат қилиб, 38та учрашув ўтказган.