Starbucks компаниясини янги чиқарган қизил идишлари учун “Рождествога қарши уруш эълон қилиш”да айблашмоқда, деб хабар беради The Telegraph. Илгари компания томонидан ишлаб чиқарилган бир марталик идишлар қор учқунлари, юлдузлар ва байрамларнинг бошқа рамзлари билан бўялган эди. Газетанинг таъкидлашича, идишларнинг ҳозирги кўриниши “шунчаки байрамона қизил рангда”.

Бу ҳолат айрим насроний гуруҳларнинг норозилигига сабаб бўлди. Уларнинг айтишича, Starbucks “Рождество ва Исога қарши уруш олиб бормоқда”. Музокараларга Британия парламентининг Консервативлар партияси депутати Дэвид Амесс ҳам қўшилган. Унинг таъкидлашича, ушбу дизайн муаллифини ҳайдаб юбориш керак.

Starbucks компанияси матбуот котибининг сўзларига кўра, тармоқ ўз кофеларини келиб чиқиши ва дини ўзга-ўзга бўлган кишилар орасида кўришдан жуда мамнун.