Хорватияда 8 ноябрь куни парламент сайлови ўтказилди.

Дастлабки натижаларга кўра, мухолифатдаги Хорватия демократик иттифоқи (ХДИ) партияси олдинда бормоқда.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайлов бюллетенларнинг 40 фоизлик қисми ҳисоблаб чиқилган вақтда ХДИ Хорватия парламентидаги 151 ўриндан 60тасини қўлга киритиб бўлганди.

Ҳукмрон Социал-демократик партия эса рақибидан камида 5та ўрин олган.
Ушбу сайлов натижаларига кўра, "Мост" партияси учинчи бўлиши кутилмоқда (18-19 ўрин).

Партияларнинг сайловолди кампаниясида асосий мавзулар иқтисодиёт ва муҳожирлар муаммоси бўлган.

Миллий-консерватив партия етакчиси Томислав Карамарконинг фикрига кўра, сайловлар якунида ҳозирда ҳукуматни бошқариб турган Зоран Миланович раҳбарлигидаги социал-демократлар мағлуб бўлса, муҳожирлар инқирози муаммоси янада кенгаяди.

Хорватияда сайлов ҳуқуқига эга кишилар сони 3,8 млн нафарга яқинни ташкил этади. (Хорватиянинг умумий аҳолиси 4,253 млн киши).

Сиёсий партиялар парламент таркибига кириши учун сайловчиларнинг камида 5 фоиз овозига эга бўлиши лозим. Номзодлар учун фоиз борасида талаб кўзда тутилмаган.

Маълумот учун, Хорватия йиғини – бир палатали парламент ҳисобланади. У камида 100 нафардан, кўпи билан 160 депутатдан иборат бўлиб, 4 йилга яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Ҳозирдаги парламент 151 депутатдан иборат эди.