8 ноябрь куни Хорватияда парламент сайловлари бўлиб ўтди ва дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат ЕИга аъзо бўлганидан бери илк марта ўтказилган ушбу парламент сайлови мухолифат ғалабаси билан якунланган.

Сайлов бюллетенларининг 98 фоизи ҳисоблаб чиқилган ҳолатда, мухолифат партияси амалдаги бош вазир Зоран Миланович бошчилигидаги ҳукумат партиясини унча катта бўлмаган фарқ билан ортда қолдирган.

Давлат сайлов комиссияси маълумотига кўра, Хорватия демократик ҳамдўстлигининг “Ватанпарвар коалицияси” парламентда 59 мандатга (151 ўриндан), “Хорватия ўсмоқда” Социал-Демократик партияси эса 56 мандатга эга бўлган.

Шундай қилиб мухолифатдаги кучлар фуқароларнинг қўллаб-қувватлашига эришган.
Учинчи ўринни эса 2012 йилда асос солинган МОСТ партияси эгаллаган (19та ўрин).

Шунга қарамай, парламент кўпчилигини (76 ўрин) қўлга киритиш учун ҳар икки томон ҳам (76 ўрин) кичик партияларни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилади.

Ушбу сайловлар Хорватия муҳожирлар муаммосига рўбару келган вақтда бўлиб ўтди. Бу муаммо туфайли мамлакат иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Хорватияда кейинги 6 йил ичида иқтисодий пасайиш кузатилмоқда ва ишсизлик 20 кўрсаткичлари фоизга етган.

Хорватияда сайлов ҳуқуқига эга кишилар сони 3,8 млн нафарга яқинни ташкил этади. (Хорватиянинг умумий аҳолиси 4,253 млн киши).

Сиёсий партиялар парламент таркибига кириши учун сайловчиларнинг камида 5 фоиз овозига эга бўлиши лозим. Номзодлар учун фоиз борасида талаб кўзда тутилмаган.

Маълумот учун, Хорватия йиғини – бир палатали парламент ҳисобланади. У камида 100 нафардан, кўпи билан 160 депутатдан иборат бўлиб, 4 йилга яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Ҳозирдаги парламент 151 депутатдан иборат эди.