ХВЖ: Форс кўрфази давлатлари бюджетлари 2015 йилда 275 млрд доллар йўқотади

Иқтисодиёт 09 Ноябрь 2015 3842

Форс кўрфази давлатлари ялпи ички маҳсулоти ўсиши нефть нархининг тушиши сабабли 2015 йилда 3,2 фоизгача пасаяди, бу давлатлар бюджетлари 275 млрд доллар зиён кўради, уларнинг дефицити 12,7 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард 8 ноябрда Қатарда бўлиб ўтган Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.

Лагарднинг айтишича, ушбу минтақа давлатларининг ЯИМ ўсиши 2015 йилда 3,2 фоизгача ва 2016 йилда эса 2,7 фоизгача камайиши прогноз қилинмоқда.

Бироқ бу давлатларда яратилган “буфер жамғармалар” (захира жамҳармалари) “даромадга оид сиёсатга бирданига тузатиш киритиш заруратидан қочишга” ва давлатлар томонидан ўз зиммасига олинган ижтимоий вазифаларни бажаришга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфази давлатларига нефть бозоридаги энг йирик иштирокчилар –Баҳрайн, Кувайт, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва БАА киради.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71469 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37194 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21549 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81238 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61917 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 813 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 612 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 609 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 265 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 553 Маданият
Кўпроқ янгиликлар