Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги The Cat Lounge кафеси мавсус хитига айланди, деб хабар беради Stuff.co.nz. Мамлакатда очилган бу турдаги биринчи муассаса асосчилари Майк Жонс ва Вики Чепменлар эришилган муваффақиятдан ўзлари ҳам таажжубда эканликларини тан олдилар.

Кафе 7 ноябрь куни очилди. Икки кун ичида унга 500 мижоз ташриф буюрди.
“Ақлдан озиш мумкин. Бу бизнинг аншлаг”, - деди Жонс.
Муассасада жами 18 ўрин мавжуд.

The Cat Lounge’да 15 мушук яшайди; улар кафе ичига кириб, мижозлар билан ўйнайди. Бинода тирноқ чархлаш ускуналари, ўйин мажмуалари, диванлар, каминлар ва сайр зонаси бор. Тематик кафе мушуклари учун инсонлардан дам оладиган ҳудуд ҳам инобатга олинган.
Бундан ташқари, кичик экранлар орқали мушукларга дахлдор фильмлар ва видеолавҳалар намойиш этилади.